Республика Олий Мажлис Сенати қўмитаси раисининг ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Дилором Ғофуржоновна Тошмухаммедова Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Тараққиёт кўчасида истиқомат қилувчи Раҳимовлар оилавий болалар уйида меҳмон бўлди. Ташриф давомида меҳмонлар беш нафар болаларнинг яшаш, ўқиш ва дам олиш шароитлари билан танишди ҳамда уларнинг қизиқишлари, орзулари ҳақида сўрашди. Болалар ўзларининг севиб мутолаа қиладиган китоблари, қатнашадиган тўгараклари, шунингдек, энг яхши кўрган ўқитувчилари ҳақида гапириб беришди. Шундан сўнг, чизган расмлари, ёдлаган шеърлари ва ашулаларини намойиш этишди. Болалар опаси Шаббоной ишлаган қўл меҳнати буюмларини фахр билан кўрсатишди. Бир сўз билан айтганда, Дилором Ғофуржонова қизалоқнинг меҳнатидан, шу билан бирга Раҳимовлар оиласидаги аҳил ва илиқ муносабатга бой муҳитдан жуда ҳайратланди.