Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 август кунидаги 345-сонли қарорига асосан ташкил этилган Оилавий болалар уйларида тарбия топаётган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни яшаш шароитини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Камаловна Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Исмонхаджаевалар хонадонига ташриф буюрди. Ташриф давомида хонадон соҳиблари ҳамда болажонлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, ўғил-қизларнинг яшаш шароити, оиладаги муҳит,ота-онаси билан муносабати, шунингдек, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди.
Болажонлар ҳам ўз навбатида, меҳмонларга ёд олган шеърий парчалар ҳамда қизиқарли воқеаларни сўзлаб беришди.
Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари топширилди.