Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Манзура Салимова Қува туманидаги “Саховат меҳридарё” ва “Қалбим меҳрлари” Оилавий болалар уйларида бўлди. Ташриф давомида сенатор томонидан яшаш шароитлар ўрганилиб, болалар ва ота-оналар билан суҳбат ўтказилди. Хайрлашув сўнгида, сенатор мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишга доим тайёр эканлигини таъкидлади.