Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан Оилавий болалар уйларининг ижтимоий фаолияти билан танишиш мақсадида республика ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Мазкур ишчи гуруҳ томонидан республикамизнинг барча ҳудудларига ташрифлар амалга оширилиб, жорий йилнинг 15-17- май кунлари Бухоро вилоятида ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ташриф давомида фарзандлар учун хонадонларда яратилган шарт-шароитлар, уларнинг таълим-тарбияси борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, ўғил-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни қизиқиши ва қобилиятларига қараб тўгаракларга жалб қилиш,темперамент ва характер хусусиятлари бўйича амалга оширилган педагогик ҳамда психологик ишлар ўрганилди.
Учрашув якунида, меҳмонлар юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммоларни ҳал этишда ёрдамга тайёр эканликларини таъкидлашди.