Сенат ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида фаолияти ёлга қо
йилган Оилавий болалар уйларини ўрганмоқда.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан болаларнинг яшаш шароити белгиланган меъёрларга мувофиқлиги текширилиб, уларнинг таълим сифати, оилаларда фарзанд тарбияси жараёнлари қандай кетаётганлиги ўрганилди.
Суҳбат давомида болалар бўш вақтларини қандай ўтказишлари, қайси тўгарак ва спорт секцияларига қатнаётганликлари аниқланди.
Тадбир якунида ота-оналарга педагогик-психологик ишлар бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.