Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Камаловна оила муҳитида тарбия топаётган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни яшаш шароитини ўрганиш мақсадида Термиз туманида истиқомат қилувчи Суюндиқовалар хонадонига ташриф буюрди. Ташриф давомида хонадон соҳиблари ҳамда болажонлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, суҳбат давомида ўғил-қизларнинг яшаш шароити, оиладаги муҳит,ота-онаси билан муносабати, шунингдек, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди. Болажонлар ҳам ўз навбатида, меҳмонларга ёд олган шеърий парчалар ҳамда қизиқарли воқеаларни сўзлаб беришди.
Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари топширилди.