Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи Хусеновлар оиласи халқимизга хос бўлган хайрли ишга қўр уриб, 6 нафар ўғил қизни ўз қарамоғига олди. Вилоятдаги 1- сонли Меҳрибонлик уйининг 6 нафар тарбияланувчилари энди мазкур оила бағрида улғаяди. Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшайдиган Гадоевлар оиласи ҳам Болалар шаҳарчасидан 5 нафар тарбияланувчиларни ўз оила аъзоси сифатида қабул қилди. Бу каби кенг кўламли эзгу ишлар республика миқёсида давом этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий қилинган янги тизим бўйича Самарқанд вилоятида 17 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари оила шароитига ва 24 нафар болажонлар ўз ота–онаси бағрига қайтарилган бўлса, Сирдарё вилоятида бу кўрсатгичлар сони 20 нафарни кўрсатмоқда.