Халқимиз учун энг азиз ва энг улуғ байрам - шарқона янги йил бўлмиш Наврўз айёми давом этмоқда.Куни кеча Хива шаҳрида жойлашган 2-сонли Оилавий болалар уйида баҳорий таом сумалак пишириш маросими бўлиб ўтди. Миллий анъана ва урф-одатларимиздан бири ҳисобланган мазкур тадбир катта хурсандчилик билан бошланди.
Бувижонлар ҳамда ёши улуғ онахонларимиз бошчилигида дошқозонларга керакли масаллиқлар солиниб, болажонларга сумалакнинг яралиши тўғрисида ривоятлар сўзлаб берилди.
Урф одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлган бу кун ёш авлодга меҳр-оқибат, мурувват ҳамда қадр-қиммат каби юксак туйғуларни англаб етишига кенг замин яратди.