“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

ЎҚУВ КУРСИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ БИТИРГАН ТАРБИЯЧИЛАРГА ТАНТАНАЛИ РАВИШДА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

22.4.2022 2741

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5215-сонли Қарори Ўзбекистонда бу борада қатор ислоҳотли ишлар амалга оширилишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида янги ташкил этилган "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбиячилари малакасини оширилиши юзасидан ўқув курслари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларида 2021 йил октябрь ойидан 2022 йил май ойигача сайёр дарс машғулотларини ташкил этилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 31 мартдан 15 апрель кунига қадар Навоий вилоятидаги 27 нафар Оилавий болалар уйи тарбиячилари, тутинган ота-оналар, Миллий гвардиянинг психологлари малакаси оширилди.
Малака ошириш ўқув курси сўнггида ўзлаштирилган билимларни сарҳисоб қилиш мақсадида ушбу тингловчилардан якуний имтиҳонлар олинди. Имтиҳонлар 2 босқичда амалга оширилди. 1 босқичда тарбиячилар малака ошириш курси давомида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилган материаллар асосида шакллантирилган тест топширдилар. Ушбу тестларни тарбиячилар муваффақиятли топширганларидан сўнг, 2-босқичда болаларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига бағишлаб тайёрлаб келинган илмий-тадқиқот шаклидаги реферати тақдимотини баён қилиб бердилар.
Бугун ўқув курсини муваффақиятли битирган тарбиячиларга тантанали равишда сертификатлар топширилди. Ушбу маросимда Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармаси, Навоий шаҳар ҳокимияти масъуллари иштирок этиб, тарбиячиларни ўқув курсини муваффақиятли якунлаганлари билан табрикладилар ҳамда келгусидаги фаолиятларида уларга билдирилган ишончни оқлашларига, фидойи меҳнат олиб боришларига тилаклар билдирдилар. Тадбир сўнггида иштирокчилар эсдалик учун расмга тушдилар.