Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм томонидан Қўқон шаҳрида жойлашган таълим муассасалари ўқувчи ёшлари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти, ҳарбий хизматчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари, тоғ тайёргарлиги машғулотлари, от спорти, кинология санъати билан яқиндан танишди. Ёшлар ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ўз кўзлари билан кўриб, ўзларида ҳам ватанпарварлик туйғулари мужассам эканлигини яшириб ўтиришмади. Шунингдек, ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Тадбир давомида, анжом-аслаҳалар, қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.