Андижон вилояти Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослаштирилган ижод мактабида ёшларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ошириш мақсадида "Турон йўлбарслари" мусобақаси ташкил этилди. Унда ўқувчилар бир неча жисмоний ва амалий кўникмаларда ўз маҳоратини кўрсатишди. Танловда иштирокчилар сафда юриш, камондан отиш, турникда тортилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа машқларда беллашдилар.
Танлов барча иштирокчилар учун синов бўлиб, уларнинг жисмоний тайёргарлигини, психологик барқарорлигини ва биргаликда ишлаш қобилиятларини мустаҳкамлади.
Асосий мақсад ёшларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини кучайтириш, ҳарбий тайёргарликларини ошириш ва мустаҳкам жисмоний ҳолатга эга бўлишларини таъминлашга қаратилган.