Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси O.Iminov раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан 15 майдан 17 майга қадар уч кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган Оилавий болалар уйлари фаолиятини ўрганилди.
Тадбир давомида ишчи гуруҳ аъзолари хонадонларга ташриф буюриб, болаларнинг яшаш шароити, ўқиши жараёни, дўстлари билан муносабатларини ўрганишди.
Болалар ва ота-оналар билан якка ҳамда гуруҳ тартибда суҳбатлар ўтказилиб, оилалардаги ахлоқий-психологик муҳит ҳақида хулосалар чиқарилди. Шунингдек, сенаторлар ог
ил-қизлар таҳсил олаётган мактабларда бўлиб, ўқитувчилар билан ҳам суҳбатлар ташкил этилди.
Ташриф якунида ота-оналарга фарзандлар билан боғлиқ муаммолар ва таълим-тарбия бўйича тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди.