Маълумот усҳун: Утемуратов Қўшқарбай 29 ёшда, Айтуганов Жанибек бу йил 26 ёшга тўлади, Алписбаева Зиюар бўлса 25 ёшда. Улар 1-сонли Меҳрибонлик уйининг собиқ битирувчилари. Қўшқарбай 2010 йилда 18 ёшга тўлганидан сўнг таълим муассасасини тарк этган, орадан икки йил ўтиб Жанибек ва Зиюар ҳам мазкур Меҳрибонлик уйини тамомлаган.
Собиқ битирувчилар бир шаҳарда – Нукусда истиқомат қилишсада, кўришиб туришга ҳеч имкони бўлмас эди. Ҳар замонда учрашиб қолишса, биринчи навбатда бир-бирларига бир савол беришарди: хонадон билан таъминланиш ҳақида янгилик борми?
Уларнинг ҳар бири Меҳрибонлик уйи битирувчиси сифатида уй-жой олиш ҳуқуқига эга эди. Шу кунга қадар улар имкон қадар турли, оғир шароитларда яшаб келган. Асосан, арзонроқ, шарт-шароити бўлмаган хонадонларни ижарага олишган.
Миллий гвардия ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан Қўшқарбай, Жанибек ва Зиюарларнинг яшаш шароити ўрганилиб, 30 ёшгача бўлган, уй-жой билан таъминланмаган, собиқ битирувчилар рўйхатига киритилди.
Ҳамкорликдаги ишлар самарасида куни кеча уч қаҳрамонимиз ўз хонадонига эга бўлди. Миллий гвардия, ҳокимият ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида барча қулайликларга эга, шинам, уй жиҳозлари ҳамда маиший техника билан жиҳозланган хонадон калитлари топширилди.