Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларининг 2-мавсум фаолиятлари шиддат билан ўтмоқда. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъул вакиллари ташаббуси билан вилоят бўйлаб ташкил этилган оилавий болалар уйларининг 7-14 ёш таркибидаги тарбияланувчиларининг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларда дам олишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Болаларнинг маданий дам олиб, ўз билимлари ва қобилиятлари устида ишлашлари учун ақл-заковат ва куч машқларига мўлжалланган спорт ўйинлари ҳамда маънавий билим-кўникмаларини юксалтиришга қаратилган турли маданий тадбирлар ташкил этиш дастури бўйича кунлик режалар тузилган. Олтиариқ соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болалар учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида Ватанпарварлик тадбири ўтказилиб, "Спорт куни" муносабати билан спортнинг турли йўналишларида мусобақалар ташкиллаштирилди.
Оромгоҳлардаги тўғри ташкилланган жараёнлар натижасида болалар мароқли дам олмоқдалар.