Бугун “Ёш астроном” оромгоҳида “Спорт ва саломатлик куни” доирасида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Қуролли чиқишлар, жисмоний тайёргарлик намойишлари ва ҳарбий техникалар билан таништирув болаларда катта таассурот қолдирди.
Болажонлар Ватанга муҳаббат, ҳарбий касбларга қизиқиш ва соғлом турмуш тарзининг аҳамиятини янада ҳис қилиб, мардлик ва жасорат намуналари бўлган ҳарбийлар билан спорт машғулотларида биргаликда иштирож этдилар.