Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган “Қизилтепа ва Табассум ” болалар оромгоҳларида ёшлар ва ҳарбийлар иштирокида ватанпарварлик руҳида ташкил этилган “Ҳарбийлар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбир Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоятдаги куч тузилмалари ҳамкорлигида ўтказилди.
Учрашув доирасида “Ҳарбийлаштирилган эстафета” спорт мусобақаси ташкил этилиб, иштирокчилар жисмоний тайёргарлик, эпчиллик, шижоат ва жамоавийлик бўйича ўзаро беллашишди. Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳарбий хизматга қизиқишни ошириш ва Ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тадбирда оромгоҳларда дам олувчи 240 нафар болажонлар ҳамда оилавий болалар уйларининг 3 нафар тарбияланувчилари иштирок этди.