Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари бугун оилавий болалар уйлари, васийлик ва ҳомийлик остида вояга етаётган фарзандларга янада эътиборни кучайтирмоқда. Куни кеча Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Термиз туманидаги 2-сонли оилавий болалар уйига ташриф буюрди.
Олий таълимга тайёрланаётган абитуриент тарбияланувчилар билан мустақил ҳаётга чиқиш олдидан ўзига бўлган ишончини ҳамда тўғри мақсадни белгилашни шакллантирувчи, истакни бошқариш, шахсий орзуларни билиш бўйича “Мен ўзим”, “Орзу ва мақсад” мавзуларида психологик тренинглар ўтказилди. Ўтказилган психологик тренингдан кўзланган мақсад ижобий ҳиссий муҳитни яратиш, тарбияланувчиларда идеал «МEН» тушунчасини шакллантириш, шахсий ресурсларни тушунтиришдан иборат бўлди.а топшириқлар берилди.
Шунингдек, раҳбарларнинг роли, масъулияти ва мажбурияти ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг ушбу йўналишдаги вазифалари қайта кўриб чиқилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.