Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Кармана туманидаги "Янги замон болалари" Оилавий болалар уйида бўлиб, тўрт нафар тарбияланувчига мўлжалланган касб-ҳунарга ўргатиш марказидаги ўқув жараёни билан яқиндан танишди.
Қизлар турмуш шароити, янги оилада ва маҳалла аҳли билан муносабатлари тўғрисида гапириб, марказда ясашни ўрганган юмшоқ ўйинчоқлар, кийим-кечак ва бошқа кўплаб маҳсулотларни фахр билан намойиш этди. Қизларнинг орзуси бу-тадбиркорлик билан жиддий шуғулланишдир.