Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 августда “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳрида ҳам амалий ишлар давом этмоқда.
Шу маънода, Бухоро шаҳрида 2 нафар ёшларга 1 хонали квартиралар тақдим этилди. Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги масъуллари иштирокида Авезова Азиза Ҳамид қизи ва Герашенко Азиза Фарходовналарга ажратилган 1-хонали уй калитлари тантанали топшириб, ёшларни янги хонадон билан табриклашди.