1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Бухоро туман ҳокими Хайрилло Жўраев Бухоро тумани "Зарманоқ" маҳалласидаги "Беҳбутовлар" оиласи хонадонига ташриф буюрди.
Ташриф давомида, болажонларни байрам билан самимий қутлаб, уларга байрам совғаларини топширди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур оила аъзоси Азиза Жўрақулова кўпдан буён тикувчиликка қизиқиб, ўзида ҳам тикув машинкаси бўлишини орзу қилар эди. Бугун эса, туман ҳокимининг ташаббуси билан, бизнинг қаҳрамонимизга ўз орзусидаги тикув машинкаси совға қилинди.
"Мен учун байрам кунидаги энг ажойиб туҳфа бўлди, бу эса албатта тиеувчилик касбини мукаммал эгаллашимда менга жуда катта ёрдам беради. Бу учун, туман ҳокимлигига чексиз миннатдорчилик билдираман. Ўзим учун мақсад қилдим, ушбу тикув машинкаси билан биринчи навбатда туман ҳокими, Хайрилло Жўраевга ажойиб кўйлак тикиб бермоқчиман.",- дейди, Азиза Жўрақулова.