Хоразм вилояти, дунёга машҳур очиқ осмон отидаги музей “Ичан-Қалъа” мажмуаси ҳудудида анъанавий " Қовун сайли 2023 " тадбири бўлиб ўтди. Ушбу байрам, юзлаб иштирокчи ва минглаб томошабинларни жалб этди, улар қаторида Оилавий болалар уйи фарзандлари ҳам тадбирда иштирок этишди. Болалар санъаткорларнинг чиқишларини қизғин олқишлаб, фестивал иштирокчилари томонидан тақдим этилган турли навдаги қовунлардан татиб кўришди. Фестивал доирасида энг ширин ва энг хушбўй қовунлар танлови ҳам ўтказилди. Оилавий болалар уйидан ташриф буюрган ёш томошабинлар ҳам танловдаги ўзлари тотли деб билган қовун навларига ўз овозларини беришди. Танлов натижаларига кўра Хива шаҳри 1-ўрин, Қўшкўпир тумани 2-ўрин, Шовот тумани 3-ўринни эгаллади. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад йўқолиб бораётган қовун навларини асраб-авайлаш, ёшларимизга азалий анъаналарни кўрсатишдан иборат.