Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Пастдарғом ва Каттақўрғон туманларидаги Оилавий болалар уйлари фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига саёҳати ташкиллаштирилди.
Музейнинг махсус экспозициясида деярли барча марказларнинг заргарлик санъати намуналари кенг намойиш этилганлиги, заргарлик тақинчоқлари, шакл жиҳатидан ўзига хос Хоразм заргарлик буюмлари, Самарқанд, Тошкент, Фарғона заргарларининг бетакрор санъат асарлари қизларни ўзига ром этди.
ИХ асрга тегишли Мовароуннаҳр шаҳарларида сирланган сопол идишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Саёҳат давомида ёшлар ўтмишимиз ҳақида чуқурроқ билим ва таассуротга эга бўлдилар.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ёшлар қалбида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.