Жорий йилнинг 20 декабрь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 12-сонли Меҳрибонлик уйида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси” катта ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шаумарова Зилола Абдушукуровна томонидан малака ошириш курси тингловчилари ўртасида “Ўзимизга позитив (ижобий) ёрдам берамиз” мавзусида психологик тренинг ўтказилди.
Тренинг жараёнида Меҳрибонлик уйи, Оилавий болалар уйи тарбиячилари ва психологлари иштирок этишди.
Тренинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, тингловчилар мулоқот қобилиятларини яхшилаш, ҳиссий стрессни енгиллаштириш, ҳиссий барқарорликни, ўзига ишончни ривожлантириш, ўзини ўзи қадрлашини оширишга ҳамда омад, бахт, яхшилик ва муваффақият учун кайфиятни кўтаришни ўргандилар.
“Танлов”, “Бахт калиши”, “Плюс-минус” ва “Юрак тилаги” машқлари тингловчилар билан бажарилди. Шу билан бирга, “Сиз ўзингизга ишонасизми?” номли психологик тест ҳам ўтказилди.