Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги 32-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳамда Оилавий болалар уйи фарзандлари учун “Ватанпарварлар боғи”га экскурция ташкил этилди.
Тадбир аввалида болажонлар ва ҳарбийлар Мотамсаро она пойига гул қўйишди. Шундан сўнг, тинчлик ва бахтли келажак учун курашган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоялар тингланди.