Бугун Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 1-сонли "Оилавий болалар уйи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Пахтачи туман ҳокими, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
"Оилавий болалар уйи"нинг очилиш маросимида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Л.Яхшиликов сўзга чиқиб, хонадон эгалари давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатларга муносиб ҳисса қўшаётганлигини таъкидлаб, кун келиб бу каби савобли ишлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатишига ишонч билдирди.
Пахтачи туманидаги "Бўстон" МФЙ да яшовчи Тухтамуродов Шавкат ва Туробова Лутфия опанинг йигирма йиллик орзулари амалга ошди. Тухтамуродовлар оиласи мурғак қалбларга ота-оналик меҳрини улашиш мақсадида 1-сонли Мехрибонлик уйининг 7 нафар тарбияланувчиларини ўз бағрига олишди. Энди улар 5-нафар ўғил ва 2-нафар қизларга ота-оналик қилишиб, уларнинг келажакда она юртига содиқ хизмат қиладиган, ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етишишларида ўз ҳиссаларини қўшишади.