Жорий йилнинг 22 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизларни оилавий муҳитга тайёрлаш мақсадида "Пазандалар беллашуви" ўтказилди. Беллашув давомида иштирокчилар томонидан бир қатор тансиқ таомлар, ширинликлар тайёрланди.
Шунингдек, тадбир сўнгида малакали психологлар томонидан “Оила муқаддас” мавзусида очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбати ташкил этилиб, психологик тренинглар ўтказилди.