Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан жорий йилнинг 17-18 декабрь кунлари Самарқанд вилоятида жойлашган Болалар уйида ўрганиш ишлари олиб борилди. 1984 йил ташкил топган ушбу муассаса 60 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 49 нафар бола тарбияланмоқда. Ўрганиш давомида мутахассислар муассасада тарбияланувчилар учун яратилган зарур шароитлар билан танишишди ҳамда педагогика ва психология йўналишида методик тавсиялар беришди.