Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар "Баркамол авлод" ташаббуси билан ташкил этилган рассомчилик ва майда пластика тўгарагида 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан амалий машғулотлар олиб борилди.
Тўгарак давомида ҳар бир иштирокчининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, мураббийлар томонидан тасвирий санъат ҳамда кулолчиликнинг сир-асрорлари ўргатилди.
Машғулотлардан болажонларнинг қувончи чексиз. Улар устозининг ҳар бир сўзларини қунт билан тинглаб, тасаввурларида намоён бўлган суратларни ранг-баранг бўёқлар билан оқ қоғозга туширмоқда.
Болакай жажжи қўлларига мўйқалам ушлаб табиат манзараларини тасвирлаётганини кузатар эканмиз, беихтиёр қалбимизда фахр туйғуси жўш урди.
Болалигиданоқ она табиатга бўлган муҳаббатини ифодалашга ҳаракат қилаётган ёш авлоддан келажакда албатта, буюк бобокалонларимиз каби комил инсон етишиб чиқишига ишонамиз.