Хусусан, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 60-сонли мактабда, Наманган вилояти Уйчи туманидаги 37-онли мактаб, Сирдарё вилоятидаги 32-сонли мактаб ва Фарғона вилоятидаги бир қатор мактабларда вилоят Миллий гвардия бошқармалари вакиллари томонидан ички ишлар ҳудудий бўлим ва бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ва учрашувлар ўтказилди.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этиши ҳамда ўткир тиғли ва бошқа хавфли буюмларни олиб юришининг оқибатлари ҳақида тушунтирилди. Манфаатдор томонларнинг суҳбати давомида мактаб ўқувчиларининг дарс қолдириш сабаблари муҳокама қилинди. Шу жумладан ота-оналарга болаларининг тарбияси ва таълимига масъулият билан ёндашиши кераклиги таъкидланиб, ота-оналик вазифаларини етарлича бажармаганлик учун қонунда жавобгарлик белгилаб қўйилганлиги ҳақида эслатилди.
Ушбу тадбирларда мактаб маъмурияти ва ўқитувчилар қатнашиб, ўқувчиларнинг хулқ-атвори, ўқишга бўлган муносабати, уйга вазифаларни бажариши бўйича кузатувлари билан бўлишиб, ота-оналар саволларига жавоб беришди.
Бундай тадбирлар республика бўйлаб барча мактабларда ўтказилмоқда.