Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов 22- сонли Меҳрибонлик уйида фаолият юритаётган "Гулбаҳор" болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ҳоким оромгоҳни кўздан кечириб, болалар ва спорт майдончалари, хиёбон ва айвонларнинг ҳолати ҳақида мутахассисларнинг фикрларини тинглади. Бинолар ва ёритиш тизимини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Оромгоҳда таъмирлаш ишлари бошланди. Болалар етиб келгунга қадар бу ерга гуллар экилиб, яшил майдонлар тартибга келтирилади ва айвонлар янги ранглар билан бўялади.