7 нафар болаларни ўз қарамоғига олган Самарқанд туманида яшовчи Джалиловлар оиласига ҳавас қилмай иложингиз йўқ. Болалар тарбияли, бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон, шунингдек, катталарга ҳурматда-кичикларга иззатда бўлиб улғайишмоқда. Ўғил-қизларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш мақсадида юртимизнинг турли диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкиллаштирилмоқда. Навбатдаги саёҳат манзили қадимий Бухоро шаҳри бўлди. Тадбир давомида болажонлар ҳамиша навқирон Бухородаги тарихий обидалар ҳамда музейларни айланишди.
Юртимизнинг бой тарихи ва дурдоналарини кўриб болаларнинг Ватанга бўлган меҳри янада ортди десак муболаға бўлмайди.