Мазкур тадбир Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б. Абдуллаев, Тошкент шаҳар ҳарбий прокурори А. Бобоев, мутасадди раҳбарлар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида ўтказилиб, унда ўқувчилар томонидан қўл меҳнати асосида тайёрланган буюм ва нарсалар, шунингдек, миллий таомлар кўргазмаси намойиш қилинди.
Ярмарка кўтаринки кайфиятда бошланиб, ҳарбий ансамбль томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.
Ўқувчи ёшлар томонидан моҳирлик билан тайёрланган буюмларни диққат ва ҳаяжон билан кузатиб борган меҳмонлар уларнинг маҳоратига яна бир бор қойил қолишди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар болаларда янги қирралар очилиб, ўз қобилиятларини намоён қилишга ва яна бир янги касбни ўзлаштиришларига кенг замин яратди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: