Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи “Келажак ворислари” Оилавий болалар уйи фарзандлари пойтахтимизга ташриф буюришди.
Саёҳат дастурига кўра ўғил-қизлар кундан-кунга ривожланиб бораётган Тошкентнинг энг диққатга сазовор жойлари bilan яқиндан танишдилар. Айниқса, уларда шаҳар марказидаги «Исе ситй» муз саройи, “Ғалаба боғи”, «Анҳор» истироҳат боғи катта таассурот қолдирди.
Саёҳат дастури якунланиб бир олам таассуротлар bilan Самарқандга қайтган болажонлар ташкилотчилар томонидан яратилган бундай имкониятдан чексиз миннатдор эканлигини изҳор этишди.