Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги оилавий болалар уйида яшовчи Нарзиевлар оиласи фарзандлари Тошкентга саёҳатга келишди. Пойтахт меҳмонларда унутилмас хотиралар қолдирди. Ҳиёбон ва майдонлар, замонавий иншоотлар ва қадимий меъморий обидаларнинг уйғунлиги болаларда катта таассурот қолдирди. Ёш меҳмонларга, айниқса пойтахтнинг «Magic City» истироҳат боғи, ҳайратланарли «Tashkent city» халқаро бизнес маркази ва “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи сингари манзиллари жуда маъқул келди.