Ўсмирларга вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳақида сўзлаб берилди. Мутасаддилар, ўқитувчилар ва ўқувчи ёшларнинг бу каби хатти-ҳаракатларига нима сабаб бўлаётганлигини муҳокама қилишди.
Шунингдек, болаларга пичоқ кўтариб юрган ўсмирлар муаммоси юзасидан маълумотлар берилиб, жанжал вақтида пичоқ қачон қўллангани ва оқибатлари қандай бўлиши ҳақида мисоллар келтирилди.
Самимий мулоқот сўнгида ҳарбийлар мактаб ўқувчиларига мурожаат қилар экан, болаларни ўқишга жиддий ёндашишга, бўш вақтларини китобхонлик, спорт, мусиқа ва расм чизишга бағишлашга чақирди. Суҳбатдан сўнг Миллий гвардия ходимлари камондан отиш бўйича маҳорат дарсларини ўтказди.