Янги йил байрамига бир ҳафтадан кўпроқ вақт қолди. Болалар ва ёшлар аллақачон эртак қаҳрамонлари, совғалар ва албатта, қишки таътил кунларини интиқлик билан кутишмоқда. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Оилавий болалар уйлари ҳамда «SOS» Болалар маҳаллалари уюшмаси тарбияланувчиларини байрам тадбирига таклиф қилди. Ташкилотчилар тадбирда иштирок этган 100 нафарга яқин болаларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратди. Ҳамма кўтаринки кайфиятда ташкил этилган мусобақалар ва ўйинларда қатнашди. Кимдир қўшиқ куйлади, кимдир шеър ўқиди, барча ўғил-қизлар рақсга тушишди, кулишди, совғалар учун хурсанд бўлишди.