Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида ҳосил байрами нишонланди. Тарбиячилар болаларга йиғим-терим мавсуми тугаши муносабати билан ўтказиладиган байрамни нишонлашнинг азалий анъаналари, қадим замонларда ота-боболаримиз томонидан қиш ва келгуси ҳосил учун уруғларни қандай йиғиб олингани ҳақида гапириб берди. Болалар байрам муносабати билан шеърлар, қўшиқлар ўрганишди, ўқитувчилар билан биргаликда саҳна кўриниши сценарийларини ўйлаб топишди. Шунингдек, рангли қоғозлардан турли хил мева ва сабзавотлар ясадилар.
Байрамга тадбиркор Н. Ханбабаева меҳмон сифатида таклиф этилди. Меҳмон болалар ўйинларини томоша қилиш билан бирга, ўзи ҳам турли мусобақа ва топишмоқ танловларида қатнашди. Тадбир барча иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.