Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда маданият ва спорт намояндалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбир дастуридан футбол мусобақаси, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ўрин олди. Ғолиблар меҳмонлар ва мухлисларнинг гулдурос қарсаклари остида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шу билан бир қаторда, болажонлар санъаткорлар билан биргаликда қўшиқлар куйлаб, рақсга тушишди. Тадбирга таклиф этилган таниқли спортчилар ва санъаткорлар Меҳрибонлик уйи ходимлари ва болажонларни байрам билан табриклаб, уларга янги ўқув йилида муваффақиятлар тилади.