Республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирларига старт берилди // "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан пойтахтимиздаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларида Яшнобод ва Чилонзор тумани ФВБ бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди. // Сирдарё вилоятида жойлашган Оилавий уйларда "Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш" мақсадида 15 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда профилактик йўриқнома ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди. // Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ва "Уч авлод учрашуви" ўтказилди // Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди // Фарзанд тарбиясида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги // “Уч авлод учрашуви” ўтказилди // "Ҳилпирайвер муқаддас байроқ" шиори остида тадбир ўтказилди. // Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун буносабати билан тадбир ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! 

Миллий гвардия масъуллари оилавий болалар уйларидаги вазиятни ўрганиб, янги ўқув йилига тайёргарлигини ўрганмоқда

27.8.2024 636

Шу кунларда Миллий гвардия Марказий аппарати вакиллари болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи полковник А. Пирматов бошчилигида Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлиб, оилавий болалар уйларига борди.

Бугунги кунда ишчи гуруҳ Фурқат туманидаги саккиз нафар бола вояга етаётган "Меҳрибон қалб", Қўқон шаҳридаги тўрт нафар бола вояга етаётган "Оила болалар бахти”, Қува туманидаги тўрт нафар бола улғаяётган "Саховат меҳридарё" оилавий болалар уйларига борди.

Ташрифлардан асосий мақсад болаларнинг яшаш, ўқиш ва дам олиш шароитларини, мактаб анжомлари ва формаларнинг мавжудлиги, шунингдек, ҳокимларнинг оилавий болалар уйи ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари, фарзанд асраб олувчи ота – оналар курсларини тамомлаганлик, малака оширганлик тўғрисидаги сертификатлар каби ҳужжатлар мавжудлигини ўрганиш бўлди. Шу қаторда, болалар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги ҳам текширилди.

Гвардия вакиллари Ота-оналар ва болалар билан индивидуал ҳамда гуруҳ бўлиб суҳбатлашиб,болаларнинг ёзги таътилни қандай ўтказганликлари, ота-оналар ўспиринларни тарбиялашга етарлича эътибор бераётганлиги, уларнинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшаётганлиги ҳамда катта ёшдаги болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаётганлигини аниқлашди. Болалар иштирок этадиган тўгараклар, ижодий студиялар ва спорт тўгараклари ҳамда муваффақият ва ютуқлари ҳақида суҳбатлашиб, режалар ва орзулари билан бўлишишди. Болалар билан ўтказилган суҳбатлардан гвардиячилар оиладаги ахлоқий ва психологик муҳит, катталар ва ўспиринлар ўртасида қанчалик ишончли муносабатлар ривожланганлиги тўғрисида хулоса чиқаришди.

Учрашув якунида масъуллар ота-оналарнинг саволларига жавоб беришди, инспектор-психологлар эса болаларни тарбиялаш ва уларни янги ўқув йили бошланишига тайёрлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар беришди.