Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Куни кеча Андижон шаҳридаги Президент мактабида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Халқ ва армия – бир тану, бир жон" шиори остида ватанпарварлик тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида фахрий қоровул чиқишлари, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилиб, махсус бўлинмалар томонидан турли жанговар чиқишлар ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.