"Замин" халқаро жамоат фонди ва Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Хива шаҳридаги Президент мактабида 8 та оилавий болалар уйида яшовчи 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 24 нафар болажонлари учун компьютер саводхонлиги бўйича маҳорат дарслари ўтказди. Болаларга ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг замонавий босқичи, компьютер ва ИТ технологиялари бўйича билим зарур бўлган дастур ва фаолият соҳаларига эга бўлишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди. Мазкур тадбир болаларга касб танлашда, шунингдек, иқтидорли ўсмирларни аниқлашда ёрдам бериши керак.