"Замин" халқаро жамоат фонди ва Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги Президент мактабида вилоятдаги 9 та "Оилавий болалар уйи"да тарбия топаётган 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган 20 нафар болажонлар учун компьютер саводхонлиги бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.
Тадбирда болажонларга ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг замонавий босқичи, компьютер, ИТ технологиялари ҳамда замонавий роботатехника бўйича зарур бўлган дастурлар ва фаолият соҳаларига эга бўлишнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.
Эътироф этиш жоизки, мазкур тадбир келгусида болажонлар учун касб танлашда, шунингдек, ёш иқтидорларни аниқлашда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши, шубҳасиз.