2021 йил 29 декабрь куни Жиззах шаҳридаги «Яккасарой» тантаналар масканида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун “Президент арчаси” тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баходир Умрзоқов, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Болажонлар байрам дастурхон атрофида вилоят Маданият бошқармасаи томонидан ташкиллаштирилган театр томошалари ва эстрада хонандаларининг чиқишларини томоша қилишди. 297 нафар болаларга меҳмонлар ва сектор раҳбарлари “Президент совғаси”ни топширишди.