Байрам арафасида юксак меҳр ва ғамхўрлик ифодаси бўлган “Президент совғалари” барча ҳудудларда тантанали тарзда ўз эгаларига топширилмоқда.
Бугун, 29-декабр куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси мутасаддилари Бухоро шаҳридаги 2-, 6-, 7- ва 9-оилавий болалар уйларига ташриф буюриб, болажонларга “Президент совғалари”ни топширдилар.
Болажонларга самимий байрам тилакларини тилар эканлар, улар ҳамиша меҳр ва эътибор оғушида эканликларини алоҳида эътироф этдилар.