Ватанга қасамёд – эр йигитлар ҳаётида бир маротаба бўладиган муҳим ва унутилмас воқеа бўлиб, улар ҳам Ватан ҳимоячилари сафидан ўрин оладилар.
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасида бўлиб ўтган аскарларнинг қасамёд қабул қилиш маросимида Оилавий болалар уйи фарзандлари ҳам биринчи бор иштирок этди.
Тадбирнинг бадиий қисмида 1- сонли Оилавий болалар уйи фарзандлари Курбанов Воҳид, Адамбаев Муҳаммадли ва Мухамметов Муҳаммаджонларнинг чиқишлари йиғилганлар томонидан юқори кайфиятда кутиб олинди.
Ёш авлодни Ватанга садоқатли, кучли ва мустаҳкам феъл-атвор эгалари қилиб тарбиялашда бу каби тадбирларнинг аҳамияти каттадир.