Фарғона вилоятида етим болалар ва ота-она меҳр-мухаббатидан мосуво қолган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, уй-жой билан таъминлаш ишлари давом этмоқда. Куни кеча таълим-тарбия масканларининг собиқ етти нафар тарбияланувчи ўғил-қизларга хонадон калитлари топширилди.
Ёшлар хонадон калитларини Фарғона шаҳри ҳокими Х. Бозоров қўлидан қабул қилиб олдилар. Ҳоким хонадон калитларини ёшларга топширар экан вилоят ҳокимлиги ёшларнинг мустақил ҳаётнинг илк қадамларидан қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтиб, ўғил-қизлар ҳаётидаги ушбу муҳим воқеа билан муборакбод этди ва келгусида ўқиш ва ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қолди.
Ушбу тадбирда Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйча бошқармаси бошлиғи Ш. Акбаров ҳам иштрок этиб таълим-тарбия маскани қалдирғочларига ўз эзгу тилакларини билдирди ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Ёшларнинг қувончи бир олам, чунки улар барча қулайликларга эга ўз хонадонларида мустақил ҳаётга қадам қўймоқдалар.
- Давлатимиз мени меҳр ва эътибордан четда қолдирмаганидан бағоят хурсандман, она юртим ривожи учун яшаш ва меҳнат қилишга ваъда бераман, - деди Алимардон Абдужалилов.