Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида ҳудудларда қатор саъй- ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамда ҳокимлик масъул вакиллари томонидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка олган оилаларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити ва муаммолари кўздан кечирилиб, тизимли равишда бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, етим болаларни ўрганиш давомида аниқланган муаммолар юзасидан "Меҳр дафтар" платформасига киритиш чоралари кўрилмоқда.