Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси қошидаги "Қўриқлаш хизмати" Давлат унитар корхонасида 10 кунлик курслар ташкил этилди.
Мазкур курсни ташкил этишдан асосий мақсад болаларга хавфсизлик ва сигнализация тизимларини, ташқи видеокузатув камераларини ўрнатиш ҳамда созлаш, шунингдек, хавфсизлик хизматининг дастурий таъминоти билан ишлаш кўникмаларини ўргатишдир.
Курсларни битирганларидан сўнг, ўқувчи ёшлар сертификатли мутахассислар бўлиб етишади ва шу билан бир қаторда, ҳаётларини мустақил ҳамда хавфсиз бошлашлари мумкин бўлган базага эга бўладилар.