Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят маданият бошқармаси билан ҳамкорликда Денов туманида истиқомат қилувчи Жўраевалар ҳамда Ангор туманилик Нормуратовалар оиласи фарзандлари таҳсил олаётган умумтаълим мактабларида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур мактабларда ўтказилган тадбир давомида театр актёрлари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, воҳалик санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар барча ёшларга бирдек манзур бўлди.
Кўтаринки кайфият ва мароқли ҳордиқ улашган концерт дастури унутилмас таассуротларга бой бўлди.