Бугун Миллий гваридия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологи вилоятда жойлашган "ҚАЛБ КЎЗГУСИ" ҳамда "МУҚАДДАС РИШТАЛАР" номли оилавий болалар уйларида тарбияланаётган 11 нафар болалар билан учрашиб, индувидуал тарзда суҳбатлар олиб борди.
Суҳбат давомида болалар билан дилдан, “болачаси”га мулоқот қилинди. Уларнинг келажакка бўлган интилишлари, илм олишга қизиқишлари, келгусида қайси касб эгаси бўлиш ниятида эканлиги ва бу йўлда нималар қилишлари кераклиги ҳақида фикр алмашилиб,керакли тавсиялар берилди. Учрашув давомида интерактив психологик тест усулларидан ҳам фойдаланилди.
Хулоса қилиб айтганда, ўсмирлар ёшларнинг алоҳида тоифаси бўлиб, улар ҳимояга муҳтож асосий қатламлардан биридир. Улардаги ўтиш даври психологик жиҳатдан заиф бўлиб, ёш ниҳол каби қаерга бурса, ўша томонга оғиб кетишга мойил бўлишади. Уларни маънан етук, ҳақиқий ватанпарвар шахс бўлиб етишлари, таълим ва тарбияларида камчиликка йўл қўймаслик учун ота-оналар билан биргаликда керакли режалар тузилиб, чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.